Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институти Модул таълим тизими талабаларига дарс жараёнлари тизимли ташкил қилинган ва шу билан бир қаторда талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар, тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд етилган иншоотларга саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Модул таълим мураббийи С.Арипов бошчилигида Тошкент ислом институти, “Қаффол Шоший” зиёратгоҳи ва “Сузук ота” мажмуасига зиёрат ташкил қилинди. Шунингдек 25 декабр санасида Пойтахтимиздаги бунёд этилган, Ўрта Осиёда ягона бўлган “Ҳумо Арена” муз саройига саёҳат ташкил қилинди.Саёҳат давомида талабалар юртимизда бўлаётган бундай ўзгаришларни кўриб қалблари шодликка тўлди. Шахсан Юртбошимизнинг кўрсатмалари асносида бунёд этилган “Ҳумо Арена” нинг дизайни такрорланмас кўриниши ҳудди парвозга шайланган рамзий “Ҳумо” қушини акс эттиради. Бундай тадбирлар албатта ҳар бир талаба учун, ҳар бир инсон ўзгача руҳият бахшида этиб, Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантиради.Талабаларимиз бундай ташкилий ишлардан жуда мамнун бўлишиб, мана шундай тадбирлар давомий бўлиш истагини билдиришди. Шу жумладан тадбир ташкилотчиларига ва албатта саёҳатга бошчилик қилган мураббий С.Ариповга алоҳида ташаккурларини билдиришди. Саёҳат илиқ таассуротларга бой бўлди.
Модул таълим тизими
талабаси Абдулбосит Исмоилов