Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида ЎМИ масъул ходими Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ҳамда институт ректори У.Ғафуров “Шукроналик олий қадрият” мавзусида талабаларга маъруза қилиб беришди.
Давра суҳбатида ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнига юксак илм ва салоҳиятли ёшларга эҳтиёж катта ҳисобланиши, шунингдек, таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги, жамият тараққиётига илм-маърифат ва шукроналик, қолаверса ўзига юклатилган масъулиятни тўлақонли бажариш билангина чин инсонлик-талабалик бурчини адо қилиш мумкинлигини айтиб ўтилди.
Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
ТИИ матбуот котиби