islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳусусан ёшлар оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунга асосан жорий йилнинг 27.февраль куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими А.Олимов ҳамдаТошкент шаҳарОлмазор тумани 183-сонли таянч пункт пролфлактика инспектори Н.Ч.Зиёдуллаев 1-2 курс талабаларига профлактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда Нурсоат Зиёдуллаев мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, Мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини, шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги, “жаҳолатга қарши маърифат” каби улуғвор ғояни шиор қилибюрт тинчлиги ва тараққиётида ёшларимиз ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнггида Н.Ч.Зиёдуллаевга маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов институт раҳбарияти номидан ўзининг миннатдорчилигини билдирди

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

 ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров 

122680cookie-check“Жаҳолатга қарши маърифат”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: