3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда. Бу ҳақида УзА ахборот агентлиги қуйидагиларни хабар бермоқда;
Аҳмад Тамим, Украина бош имом хатиби, муфтийси:
– Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш мен учун улкан шараф.
Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган бу буюк имом ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.
Бу илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур конференция бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.
Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.
ТИИ матбуот хизмати