islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тарихда Ҳаж ибодати неча марта бекор қилинган

Дунё тарихида вабо, сиёсий вазият ва урушлар туфайли Ҳаж бир неча ўн маротаба бекор қилинганлигини биласизми?

Бутун дунё мусулмонлари бу йилги Ҳаж зиёратини COVID-19 пандемияси сабабли ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги тўғрисида ташвишланмоқдалар. Хабарингиз бор, коронавирус аввалгидан кўра тезроқ тарқалмоқда. 2020 йил 11 апрель кунининг ўзида Саудияда 382 та бемор, шулардан 131 таси Маккадан, 95 таси Мадина шаҳрида аниқланган. Ва шу сабабли Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири бу йил ҳукуматнинг ҳаж зиёратини ташкил этиш режаси йўқлигини таъкидлади.

Тарихчилар, Ҳаж Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан бери 40 марта бекор қилинганини даъво қилишади.

Агар юқоридаги тарихий тадқиқот натижасини ҳисобга оладиган бўлсак, Саудия Арабистони ҳукумати бу йил Ҳажни бекор қилса, уларнинг сони 41 тага етади. Ушбу мақолада энг йирик ҳодисалар тўғрисида тўхталамиз.

Ҳаж, биринчи марта милодий 629 йили тўхтатилди.
629 йилда Аббосийларнинг Маккага ҳужуми натижасида Арофат тоғида Исмоил ибн Юсуф қўшини билан жиддий тўқнашув юз беради ва ўша ерда бўлган минглаб зиёратчиларнинг ўлимига сабаб бўлади ва ҳаж зиёрати тўхтатилади.

Милодий 930 йилда Маккага Қарматийлар ҳужуми рўй берганда ҳам Ҳаж мавсуми тўхтатилди. Тарихчиларнинг таъкидлашича, Абу Тоҳир қўшини Маккада бўлган 30 минг зиёратчини ўлдиради. Жасадлар Замзам қудуғига ташланади. Қарматийлар қўшини Ҳажарул асвадни олиб кетадилар. Шу сабабли, мусулмонлар “Қора тош”ни Қарматийлардан олмагунча, 10 йил мобайнида ҳаж бекор қилинди.

983 йилда бўлиб ўтган Аббосий ва Фотимийлар ўртасидаги жанг сабабли Ҳаж бекор қилинди. Улар саккиз йил давомида 991 йилгача одамларни Ҳаждан тўсиб турди.
Фотимийлар Мисрда, Аббосийлар Бағдодда ҳукмронлик қилишарди.

Милодий 1256 йилдан 1260 йилгача сиёсий сабабларга кўра Ҳижоз, яъни маҳаллий аҳолидан бошқаларга ҳаж бекор қилинди.

Вабо ва ўлат туфайли Ҳаж бекор бўлган йиллар:

Милодий 967 йил;
Милодий 1831 йили Ҳиндистонда бошланган ўлат Маккага ҳам етиб келади;
1837 – 1858 йиллар орасидаги кетма-кет тарқаган эпидемиялар сабабли 20 йил давомида ҳаж уч марта тўхтатилди, бу зиёратчиларнинг Маккага қарийб 7 йил ташриф буюришини чеклади;


2020 йилги COVID-19 пандемияси муқаддас Макка шаҳрига ҳам етиб келди.

Манбалар асосида

Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади

128930cookie-checkТарихда Ҳаж ибодати неча марта бекор қилинган

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: