Қуръони каримдан муяссар бўлганича ўқиш амр қилинган:
“Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” (Муззаммил сураси, 20-оят).
“Ушбу буйруқдан намоздаги ҳолат ирода қилинган” . Яъни, бу буйруқдан намозда Қуръондан муяссар бўлганларингча ўқинглар, маъноси тушунилади. “Фотиҳа” сураси ўқилса ҳам, зам суранинг ўзи ўқилса ҳам қироат собит бўлади. Шунга кўра аввалги икки ракаатда қироат қилиш мутлақ фарз, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқиш эса вожибдир.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим