islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ажиб” ўлимлар

Ўлимдан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Ўлим аниқ, сабаби ноаниқ. Ким нимадан, қачон ўлишини билмайди.

Бобби Лич исмли киши ўз номини Ниагара шаршарасидан биринчи бўлиб сакраган инсон сифатида тарихда қолдирди. Сакраганидан ўн беш йил ўтиб апельсин пўстлоғига сирпаниб кетиб оёғини синдириб олди. Кейинроқ оёғида гангрена бошланиб оёғини кестиришга мажбур бўлди. Икки ой ўтиб касаллик асоратидан вафот этди. Момоларимиз айтишар эди:
“Умридан бўлса, қийинчиликдан ўлмайди!”.
Бобби Лич Ниагара шаршарасидан сакраганида умридан бор экан, ўлмади, шикастланмади. Ўлимининг сабаби битта апельсиннинг пўстлоғига сирпаниши экан.
Мутанаббий айтган экан:
“Ким қилич билан ўлмаса бошқа нарса билан ўлади. Сабаблар кўп, ўлим биттадир!”.
Қадарлар ёзилган, умрлар ҳисоблидир. Роббимиз ўз каломида нақадар рост айтган:
“Ҳар бир умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бирор соат ортга ҳам, олдинга ҳам сура олмсслар!”.

Рим папаси Павел II таомни кўп ер экан. Нафас йўлига тарвуз данаги тиқиб қолиб ўлган экан.

Таиланд маликаси Сунандҳа Кумариратана дарёдан қайиқда ўтаётиб қайиқ ағдарилиб кетган экан. Унинг қўриқчилари у чўкаётганда томошабин бўлиб туришган. Чунки ўшанда махсус қонун бўлиб, ким маликага қўлини теккизса ўлимга ҳукм қилинар эди.

Греция қироли Александр маймун тишлашидан вафот этган.

Швеция қироли Адолф Фредерик қанд касаллигига чалинганини билмасдан бир товоқ ширинлик еган. Шунинг оқибатида ўлган.

Англия қироли Жорж иккинчи ҳаммомда тойилиб кетиб боши билан йиқилиб вафот этган.

Грек файласуфи, драматург Эсхилнинг бошига бургут тошбақа ташлаб юборган ва у ўлган. Одатда бургутлар тошбақани юқоридан ташлаб юборар экан. Унинг тоши сингандан сўнг ер экан!

Шундай экан, ўлим аниқ, сабаби ноаниқ. Ибодатларни вақтида қилиб, сабабларни ўрнида қилиб хотиржам яшайверайлик. Барибир ўлимдан қочиб қутила олмаймиз!

Абдулқодир Полвонов

165760cookie-check“Ажиб” ўлимлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: