islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Устозидан айрилиб…

Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, ассолату вассаламу ала Росулиллаҳ. Устозларимиздан айириб қўяётган бу синовли пандемияни бериб, бизларни огоҳлантириган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Устозларимиздан, бутун дунё олимларидан айрилиб бораётганимиз қалбларимизни маҳзунликларга кўмиб қўйди.

Аввали масжидлар, илм даргоҳлари ёпилгани бунчалар маҳзун этмаётганди, фақат дуода бўлишлигимизни эслатаётганди. Аммо бир-бир олимларимизнинг вафоти бу синовли вирусни тезроқ кетишини қаттиқ истаб, гуноҳлардан янада кўпроқ тийилишимизни шарт қилиб қўйди.

Шом, Миср, Ўрта Осиё энди эса юртимиз олимларини йўқотмоқдамиз. Аллоҳ илмни олимларини олиб қўйиш ила тортиб олади. Кейин эса барча иш жоҳилларга қолиб кетади. Бу эса Яқин ҳисоб кунининг тезлашганидан даракми деб маҳзунлик ортади. Карантин ҳаммага бирдек бўлди, аммо илм аҳлига кўпроқ ва оғирроқ бўлаётгандек. Чунки шогирд учун устозидан айрилиш жуда қаттиқ изтироб ва маҳзунлик беради. Биз шогирдлар, асли шогирдликка лойиқмизми билмадикку, устозларимиздан айрилиб боряпмиз.

Аламларимиз ортган, қалбимиз яримта бўлиб, илмдан узула бошлагандек бўлиб боряпмиз. Иш бизга ўтса биздаги илм фақат устозимизнинг бир соясидаги ниҳолчадек ҳолдамиз билмаймиз қандай қиламиз.

АЛЛОҲГА ёлворамиз тезроқ бу синовни аритсин. Айниқса устозларимизни асрасин бизга улар жуда ҳам керак. Аллоҳ устозларимиздан айириш билан бизни маҳзунликка кўммасин.

Эй аҳли муслим ва муслима юртдошларим дуо ва истиғфорга ўзингизни банд этинг. Қаттиқ дуо этайлик Аллоҳ устозларимизни саломат асрасин.

Тошкент ислом институти битирувчиси Юнусхўжа Орифахон

166010cookie-checkУстозидан айрилиб…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: