islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида “Конституция – фаровонлигимиз омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Истиқлолимиз  қўлга киритилгач ҳаётимизниг барча соҳаларида кўплаб ютуқларга, улкан неъматларга эришдик. Аста-секин ҳаётимиз фаровонлашиб, ота-боболаримиз орзу қилган тинчлик-хотиржамликдек неъматни тотиб кўриш бахти насиб этди.  Мана шу муваффақият ва ривожланишлар  замирида қанча-қанча машаққатли меҳнатлар, канчадан қанча омиллар мавжуд. Тинчлигимиз барқарор бўлишига энг катта омиллардан бири “Конституция – бош Қомусимиз” деб айтсак адашмаган бўламиз.

Маълумки, халқимиз “8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун”ни  дам олиш куни, байрам сифатида нишонлаб келади. Ҳар йили мамлакатимиз миқёсида кўплаб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар ва бошқа бир қанча  идораларда “Конституциямиз қабул қилинган кун” муносабати билан турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида  кафедра мудири Жалолиддин домла  Ҳамроқулов кафедра талабалари билан “Конституция – фаровонлигимиз омили” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

Тадбирда Жалолиддин домла  Ҳамроқулов дастлаб собиқ шўро тузуми даврида ота-боболаримизнинг бошдан кечирган қийинчиликлари, машаққатли ва фидокорона меҳнатлари, уларнинг эвазига эса раҳмат ва мукофот ўрнига олган “совға”лари ҳақида гапириб ўтдилар. Кейин    Ўзбекистонимизнинг мустақилликка эришиш жараёни, бу йўлда бошдан кечирилган турли хил синовлар айтиб ўтилди.

Ундан сўнг Конституциямизнинг қабул қилиниш жараёнлари, Қонунлар киритиш борасидаги таклифлар, Қонунлар қабул қилишда  инсон манфаатлари устуворлиги танлаб олингани ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Сўнгра Конституциямиз туфайли бизларга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар, ҳаётимиз дахлсизлиги ва кафолатлари ҳамда Қомусимизнинг бошқа давлатлар Конституцияларидан устунлик жиҳатлари ва фарқларини ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтдилар.

Яна Конституциямиз бизнинг менталитетимизга, миллий қадриятларимизга мос тарзда тузилагани ва шу туфайли халқимизга ҳамда динимизга кўплаб манфаатлар олиб келганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбир сўнгида Жалолиддин домла барча кафедра устозлари ва талабаларини “Қомусимизнинг 25 йиллиги” билан муборакбод этиб, юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик ва турмушимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва муваффақиятлар  учун доимо шукроналик ила ҳаёт кечириб боришликка чақирдилар.

Ахматқулов Элёржон

 “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири

17020cookie-check“Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида “Конституция – фаровонлигимиз омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: