islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ҚАЙНОНАМ – ОНАМ, КЕЛИНИМ – ҚИЗИМ!

Динимиз таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир. Агар бинонинг ғиштлари соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай иншоат емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади.

Жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент ислом институтининг мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўчрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Тошкент шаҳар Миробод тумани бош отнойиси К.Тиллаеава ташриф буюрди.

Оиладаги маънавий-ахлоқий муҳит моҳиятини белгилашда эр-хотиннинг,  ўз фарзандларига, қайнона-қайноталарига, келин-куёвларга, қўни-қўшниларига, қуда-андаларига муносабатлари, шунингдек, ҳар бирларининг ўз вазифаларини, бурч ва маъсулиятларини нечоғлик англаб адо этишлари учрашувдан кўзланган асосий мақсад деб белгиланди. Худди шу жараёнда ўзбек оилаларида болаларга шафқатлилик, кексаларни ҳурмат қилиш, ёш авлодни аждодларимиз яратган эзгу қадриятлар руҳида одобли ва ахлоқли қилиб тарбиялаш, бунда, авалло, уларда, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, камтарлик, самимийлик, ўзаро ҳурмат, моддий-маънавий  бойликларни асраб-авайлаш эзгу фазилатларини шакллантириш ҳам муҳимдир.

Миробод тумани бош отнойиси К.Тиллаеава суҳбат давомида Фарғона тумани Ёрдон қишлоғида қайнонасини уриб ўлдирган қотил келин масаласига урғу бериб, бундай мудҳиш ҳолатга тушган қайнона ва келин масаласи талаба қизлар орасида муҳокама қилинди ва бу борада содир бўлиши мумкун бўлган нохуш ҳолатларни олиш мақсадида бўлажак келинларга керакли тавсиялар бериб ўтди.

Тошкент ислом институтида ўтказилаётган бу каби учрашувлар талаба қизларнинг маънавий-ахлоқий камолотини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга.

АРМ ходимаси И.Акмалова

19010cookie-checkҚАЙНОНАМ – ОНАМ, КЕЛИНИМ – ҚИЗИМ!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: