islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари IQ тест топширдилар

Инсоннинг қобилятини ўрганишда IQ тестлари ўтказилади. IQ = Intelligence Quotient = Ақл, идрок коефицентини билдиради. IQ – Инсоннинг ўрганиш, тушуниш ва маълумотлар билан ишлаш қобилияти ва масалаларни ҳал қилишда самарали йўлларни қўллашини англатади.

Аввал хабар берганимиздек, талабаларнинг қишки таътил кунлари ТИИ профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш курслари ташкил этилган эди. Дастлабки ўқув семинарида институт ректори У.Ғафуров ўқитувчилардан хорижий ва ўзбек тили ҳамда информатика фанларидан тест олиш вазифасини қўйган эди. Шунингдек, дарс берувчилар учун IQ тест топшириб, ўз қобилиятларини қўшимча равишда аниқлаш тавсия этилган эди.

Мавзуга доир: Олий маъҳад ўқитувчилари учун қишки таътилда малака ошириш курслари ташкил этилди

Шу муносабат билан бугун, 6 январь куни институти профессор-ўқитувчилари IQ тест топширдилар. Хабарингиз бор, IQ натижаси юқори бўлган одам – маълумот ва янги соҳаларни тезлик билан ўрганиши ҳамда ғоялар ва бошқа тушунчаларни бир-бирига боғлай оладиган шахс ҳисобланади. Ҳудди шу каби қобилият диний фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар учун муҳим ҳисобланади.

Юқори IQ натижали инсонлар муваффақиятга жуда тез эришади, ҳатто тўғри йўналишни топиш учун керак бўлса курашувчан бўлишади.

IQ натижани ўлчашда дуч келинадиган қийинчиликларга инсондаги индивидуал имкониятларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бир маълумот баъзи одамларга тўғри келса, бошқасига умуман тўғри келмаслиги мумкин. Бу ерда қийинчилик туғдирадиган яна кичик нарса, бу – одамлар ўртасида бирор бир соҳа ёки маълумотга нисбатан тўғри тушунчанинг шаклланмаганлигидадир.

IQ имтиҳони кўпинча стандартлаштирилган тизим ёрдамида ўтказилади. Чунки бу имтиҳон барча миллат учун бир хил шаклда бўлади.

ТИИ Матбуот хизмати

207880cookie-checkТошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари IQ тест топширдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: