Махсус сиртқи таълим шакли 3-курс талабалари учун 2020-2021 йили Тошкент ислом институтидаги сўнги ўқув йили ҳисобланади. Якунда, ўқув режаси ҳамда жараён жадвалида белгиланган кунларда “Маънавият асослари ва Диншунослик” ҳамда “Араб тили” фанларидан Якуний аттестацияларда талабалар билимларини синовдан ўтказадилар.
2021 йил 19 май кунидан 2020-2021 ўқув йилининг Махсус сиртқи таълим шакли 3-курс битирувчилари учун Якуний аттестация бошланди. Бугун, талабалар “Араб тили” фани бўйича Якуний аттестацияси синовларини ёзма шаклда топширдилар.
Ўқув ва тарбивий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шоджалилов, “Ижтимоий фанлар” ва “Тиллар” кафедралари мудир ҳамда ўқитувчилари иштирокида аттестация синовлари ташкил этилди. Билетлар муҳрланган конвертлардан олиниб, талабаларга тарқатилди. Битирувчилар муҳр урилган дафтарларга билетлардаги саволларга жавоб ёздилар.
Якуний аттестацияси коммисияси таркиби Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиқлари, Тошкент шаҳар масжидлари имом-хатиблари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган.
Якуний аттестациялар ўтказилгунга қадар, ўтган ҳафтада фанлар бўйича умумлаштирилган маърузалар ва консулътациялар бўлиб ўтди.
Маълумот учун, 21 май куни Махсус сиртқи бўлим 3-курс битирувчилари учун “Маънавият асослари ва Диншунослик” фани бўйича Якуний аттестация ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Мазкур ўқув йилида махсус сиртқи таълим бўйича 120 нафар талаба Тошкент ислом институтини битирмоқда. Махсус сиртқи бўлимга ўрта махсус ислом таълим муассасаларини битирган ва 5 йил диний соҳада ишлаган кадрлар ҳужжат топширишлари мумкин эди. 2019 йилдан бошлаб, махсус сиртқи таълим шакли такомиллашиб, Модуль таълим тизими учун юқоридаги талабларга кўра, “имом-хатиб абитуриентлар”дан ҳужжат қабул қилиш бошланди.
ТИИ Матбуот хизмати