islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саййид Муҳйиддин Махдум

Мовароуннаҳрга Ислом кириб келиши билан дийни таълим ва у билан боғлиқ билимлар ривожлана бошлади. Дийний ва дунёвий илимлар бир бирига боғлиқ ҳолда тараққий этди. Айнан шу даврдан қадимий шаҳарларимизда илк мадраслар фаолияти йўлга қўйилди. Мадраслар мусулмон мамлакатларининг илмий, ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Бухоро, Самарқанд, Хива мадрасалари дунёга машхур таълим масканлари билан анашу ривожланишга муносиб хисса қўшди. Бухорага «Ислом Дийнининг Қуввати» дея юксак баҳо берилиши бежиз эмас албатта. Собиқ Иттифоқ даврида бундай масканларнинг фаолияти чекланди. Кўпгина қийинчиликлар ила биргина Мир Араб мадрасасида ўқиш йўлга қўйилган эди. Мустақилликнинг илк йилларидан мамлакатимизда бир неча мадрасаларда қадимий анъаналар тикланган ҳолда дийний таълим йўлга қўйилди. Ана шундай зиё масканларидан бири Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юртидир. Билим юртимиз 1992 йилда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Жалабек қишлоғида ўз фаоиятини бошлаган. Мазкур ерда қурилиши тугалланмаган, томи чала ёпилган 18 хоналик бино мавжуд эди. Шу йилнинг ўзидаёқ бино тўлиқ таъминланиб ишга туширилган. 1993 йилда 13 та ўқув хона ва 13 та ётоқ хона жами 26 та хонадан иборат бўлган бино ҳашар йўли билан қуриб битказилди. 1996 йилга келиб 500 ўринли намоз хонаси барпо этилди. 2004 йил билим юртининг кириш қисмига уч қаватли, замонавий ва шарқона услубдаги маъмурий бино қурилиши ниҳоясига етди. Билим юртининг барча қурилишлари юртимиз улуғларининг фотиҳалари, хусусан таълим даргоҳи яқинида яшаб ўтган марҳум эшон Салоҳиддин домланинг дуолари билан бошланган. Қурилиш ишларида кўпчилик юртдошларимиз, хусусан Жалабек қишлоғи аҳли фаол қатнашган. Ушбу қишлоқдаги кишиларни талабалар хозиргача ансорларга ўхшатишади. Билим юртимизга Жалабек қишлоғи, Найза Қайрағоч маҳалласида ХХ асрнинг бошларида яшаб ўтган дин, миллат, ватан учун бе назир хизматларни қилган ўз даврида Андижон вилоятининг қозиси, Эски шаҳардаги жоме мадрасанинг бош мударриси, улкан ҳиммат соҳиби Саййид Муҳйиддин домлар оҳимаҳуллоҳнинг номлари у кишини билган ва таниган кўп кишиларнинг тавсияси билан берилди.

 4-курс талабаси Юлдашев Ҳамидуллоҳ.

233361cookie-checkСаййид Муҳйиддин Махдум
3 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: