islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Араб тили” ўқув курси тингловчилари ислоҳотлардан мамнун

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 14 декабрь кунидаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш” тўғрисидаги 01А/140-сонли буйруғи асосида қабул қилинган тингловчилар учун “Араб тили” пуллик ўқув курсларининг машғулотлари 2018 йил 3 январдан бошланган бўлиб, унда билим юртининг тажрибали мударрислари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқув машғулотларини белгиланган тартибда ўтказмоқдалар.

 “Араб тили” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу боис 2018 йил 1-2 февраль кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда диний соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хусусан, Ислом цивилизация маркази, Ислом академияси, ТИИда махсус сиртқи бўлим ташкил этилганлиги ва айни вақтда  Республикамиз бўйлаб давом этаётган Қуръони карим мусобақаси ҳам юқорида айтиб ўтилган диний ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканлигига эътибор қаратилди.

Суҳбат якунида тингловчилар юртбошимиз, муфтий ҳазратлари, институт жамоаси ва бошқа масъулларга миннатдорчилик изҳор қилиб, диёримизда бўлаётган мана шундай гўзал ислоҳотларга нисбатан эътиборли бўлиш, бефарқ бўлмаслик, аксинча бу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Қолаверса, мазкур хайрли ишларнинг ташкилотчилари ҳаққига чин қалбдан дуолар қилдилар.

АРМ мудири К.Маҳкамов

25040cookie-check“Араб тили” ўқув курси тингловчилари ислоҳотлардан мамнун

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: