Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоа тартибини сақлаш Бош бошқармасининг шахсий таркиби учун ташкил этилган “Маърифат ва сиёсий ўқиш” курсида “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ўзининг “Ўзбекистоннинг замонавий ислом оламидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш ва улардан жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси йўлида оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
2017 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада оламшумул ишлар амалга оширилди ва бу изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси, Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқандда “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактаблари ташкил этилгани, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётгани, ушбу марказ қошида Ислом академияси очилиши, ислом ўқув муассасаларига қабулнинг кўпайтирилиши нафақат юртимиз, балки ислом оламида ҳам муҳим воқеа бўлди. Қолаверса Ўзбекистоннинг қадим ва навқирон Бухоро шаҳри 2020 йилда ислом маданияти пойтахти дея эътироф этилилиши, мамлакатимизда ислом дини ривожи учун олиб борилаётган улкан ислохотларнинг бир қисми бўлди холос. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг бир қатор нуфузли халқаро анжуманларда қилган маърузалари ҳам жаҳон миқёсида кенг эътироф этилмоқда.
Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги маърузаларида диний жаҳолат, халқаро терроризмнинг илдизлари, дунё хамжамиятини ташвишга солаётган муаммо ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида аниқ таклифлар ўртага ташланди. Айниқса, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифи умумжаҳон келажагига дахлдорлиги билан муҳим аҳамият касб этди.
Юртимизда ислом дини ривожи учун қўйилган яна бир қадам жорий йил Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда биринчи марта «Қуръони карим мусобақаси – 2018» марказлаштирилган ҳолда ташкил этилганлигидир. Қолаверса, 2018 йилги Давлат дастурида мамлакатимизда илк бора I халқаро Қуръони карим фестивали ўтказилиши кўзда тутилгани юртимизнинг халқаро майдондаги, хусусан, ислом оламидаги нуфузининг ортишида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрни унинг ислом илмлари ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан белгиланади.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров