islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Албатта, Аллоҳ гўзал зотдир. У гўзалликни яхши кўради”.

(Имом Муслим ривояти)

Мусулмонлар ҳақиқий пок бўлишни истардилар. Фақат сув билан тозаланиш уларга кифоя қилмасди. Натижада биз ҳозирда кенг фойдаланадиган совун пайдо бўлди. Совунни тайёрлаш учун: зайтун ёғига калий моддасини аралаштириб қайнатилган. Ҳосил бўлган аралашмани то қотгунига қадар қўйилган. Тайёр бўлган совун тозалик воситасига айланган.

Яқинда XIII асрга тегишли қўлёзма топилди. Бу қўлёзма ўша даврдаги совун ишлаб чиқаришнинг бир неча йўлларини батафсил ўз ичига олган. Мисол тариқасида, ўша қўлёзмадаги совун тайёрлаш билан боғлиқ “кунжит ёғидан бироз олиб унга калий моддасини аралаштиргин ва қайнатгин. Ҳосил бўлган қоришмани қолибларга қўйгин. Қуругандан кейин совунга айланади” каби сўзларни келтириш мумкин.

Совун Европага салбчиларнинг қайтиши орқали етиб борди. Шундай бўлсада кенг тарқалмади. XVIII асрнинг бошига келиб, совун муҳим саноат маҳсулотилардан бирига айланди. Бошида тиббиёт учун ишлатилган совуннинг кейинчалик ҳушбўй ҳидли, рангли турлари пайдо бўлди.

Манчестр университети профессори

Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан

Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

26050cookie-checkМусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: