islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Худога ишонмаслик давримиз телбалигидир”

Илм сўзи луғатда “билмоқ”, “танимоқ” деган маъноларни билдиради. Қуръони Каримда илм берилганларнинг даражаси кўтарилиши баён қилинган:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

“Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”  (Мужодала сураси, 11-оят).

 Ҳадиси шарифларда ҳам илм фазилатлари кўплаб ўринларда мадҳ этилган. Жумладан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бу ҳақида қуйидагича хабар берилган:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг  йўлини енгиллаштиради, дедилар”.  Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шунингдек дунёга машҳур бўлган турли соҳа олимлари ҳам илмнинг фазилатларини мадҳ этиб келганлар:

1.Ўтган асрнинг машҳур олими Пастор бундай деган: “Иймон ҳеч қандай тарққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт Худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар мен кечагидан кўра илмлироқ бўлсам, Аллоҳга бўлган ишончим ҳам кечагидан мустаҳкамроқ бўлади”.

  1. Кимёгар олим, Пaриждаги тиббиёт куллиясининг декани Витос бундай деган: “Агар мен иймоним бироз бўлса-да сустлашганини сезиб қолсам, уни қувватлаш учун Фанлар академиясига шошиламан”.
  2. Машҳур тарихчи олим Фебер: “Ҳар бир даврнинг ўзига ҳос телбалиги бўлади. Худога ишонмаслик давримизнинг телбалигидир”.
  3. Фай исмли машҳур академик ўзининг “Оламларнинг асли” номли китобида: “Илм ўз эгасини Аллоҳни тан олмасликка олиб боради” деган фикр мутлақо нотўғридир”, деган.
  4. Доктор Алберт Макоб бундай деган эди: “Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм албатта, инсонга Аллоҳнинг қудратини яхшироқ тушунишига ёрдам беради. Инсон илмий ишларида янгилик кашф қилгани сари Аллоҳга бўлган иймони ҳам кучайиб бораверади”.
  5. Машҳур Энштейн бундай деган: “ Аллоҳга бўлган иймон илмий изланишларнинг энг улкан самарасидир”.

Мазкур эътирофлардан маълум бўладики, ҳақиқий илм машҳур олимларнинг Аллоҳга иймон келтиришларига ва доимо тўғри йўлда юришларига сабаб бўлган.

Шулардан маълум бўладики, тўғри илм талабгори бўлиш, дунё ва охират саодати сари интилиш демакдир.

 1- курс талабаси

  Маҳкамов Муҳаммад Али

26550cookie-check“Худога ишонмаслик давримиз телбалигидир”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: