islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мўъминлик сифати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотлар бўлсин. Шер овда уринишларининг тўртдан бир қисмидагина муваффақият қозонади. Яъни, у 75 % уринишларида муваффақиятсизликка учрайди ва уларнинг атига 25 фоизида муваффақият қозонади. Уни устига тутган ўлжасига кўпчилик йиртқичлар у билан шерик бўлади.

Лекин арслон бу қийинчиликлар ва ов қилиш уринишларидан умидсизликка тушмайди. Бунинг асосий сабаби, баъзилар ўйлаганидек очлик эмас, балки бутун табиат, ҳайвонлар амал қиладиган ягона қонун – мақсад сари қаттиқ ҳаракат қилиш!

– Балиқ тухумларининг ярми нобуд бўлади.

– Янги туғилган айиқларнинг ярми ёшлигида ҳалок бўлади.

– Булутлар ёмғирнинг кўп қисмини океанларга ёғдиради.

– Кўплаб дарахт уруғларини қушлар еб битиради.

Фақат инсон бу умумбашарий табиий қонунини рад этади ва бир неча уринишда муваффақият қозона олмагани учун ўзини ҳеч нарса қўлидан келмайдиган, муваффақиятсиз инсон, деб ҳисоблайди. Аммо ҳақиқат шундаки, ягона муваффақиятсизлик – ҳаракат қилишни, олға юришни тўхтатишдир!

Муваффақият бу – тузоқ ва муваффақиятсизликлардан холи, қийинчиликсиз ҳаёт дегани эмас, балки муваффақият – хатоларингиз устида ишлаш, беҳуда кетган ҳаракатларингизни ўтказиб юбориш ва олдинга саботла қадам ташлаш демак.

Агар бу дунёни умумлаштирувчи сўз бўлганида эди, албатта у “Мақсад сари давом эт!” бўлар эди.

“Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар.”

Оли Имрон сураси 139-оят.

Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз.

ТИИ 401-талабаси

Аминжонов Асадуллоҳ

275830cookie-checkМўъминлик сифати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: