islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Неъмат қадри

Аллоҳ таолонинг бандага берган нематларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Халқимизда ажойиб нақл бор “ олдингдан оққан сувни қадри йўқ”. Дарҳақиқат инсон ўзидаги нематларни қадрига фақат ундан кетгандан сўнггина етади, лекин унда кеч бўлади.

Масалан кўз немати уни қадрини кўрмайдиган инсондан сўранг, оёғ нематини оёғи йўқ инсондан сўранг. Инсондаги нематлар бебаҳо. Бир инсонга кўзингизни беринг эвазига истаган нарсангизни бераман деган таклиф бўлса, ўйлаб ҳам ўтирмай кўзини танлайди. У инсон наздида кўзини эвазига ҳар қандай нарса берилсаҳам арзимас бўлиб қолади. Демак инсондаги нематларга назар соладиган бўлсангиз ҳеч нарса унга тенг келмайди. Бутун борлиқдаги нарсалар инсон фойдаси учун яратилинган.

Жонзотлар ейдиган овқатларга қаранг, булар орасидан энг мазалиси инсон учун. Торғизни олинг ичидаги ширин жойини ейсиз пўчоғини мол-қўйга берасиз, лекин энг тотли таомни сизга Аллоҳ таоло ризқ қилиб бергани тўғрисида фикр юритмайсиз. Оламдаги барча нарсалар инсонга немат қилиб, унинг манфаати учун яратилган. Кўп инсонлар қадрига етмайдиган яна бир немат борки, у бўш вақтдир. Росулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: Икки немат бор кўп инсонлар буларда алдангандир соғлик ва бўш вақт. Инсон ёшлик вақтини илм олишга сарфлаши лозим.

Агар бизга берилган вақтдан унумли фойдалансак, бўш вақтимизни беҳуда ишлар билан ўтказмасдан Оллоҳ розилиги йўлида ўтказсак Аллоҳ таоло вақтимизга Барака бериб қўяди, зеро У зот айтади: Агар шукур қилсангиз зиёда қиламан. Ҳар бир нематнинг шукри ўзини тоифасидан бўлади. Тилни шукри зикр қилиш, кўзни шукри Аллоҳ рози бўладиган нарсаларга қараш, мол-давлатни шукри эса хайр-эҳсон, илм талабида бўлган инсонни шукри олаётган илмини пухта эгаллаши, холис Аллоҳ учун олмоғи лозим.

Хулоса ўрнида ҳар биримиз Аллоҳ берган нематларни қадрига етишимиз уни шукрини адо қилишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Зеро биз ушбу нематлардан сўраламиз.

401-гурух талабаси Абдуллаев Олимжон.

276170cookie-checkНеъмат қадри

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: