islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бугун Қуёш тутилиши кузатилади

2022 йилнинг биринчи Қуёш тутилиши 30 апрелда, янги ой 1 майга ўтар кечаси кузатилади. Бу Антарктида, Жанубий Америка, Тинч океанининг жануби-шарқий қисмида кузатилиши мумкин бўлган Қуёшнинг қисман тутилиши бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси расмий сайтида маълум қилинди.

Бўлажак астрономик ҳодисанинг ўзига хос жиҳати шундаки, 30 апрелдаги қуёш тутилиши 2022 йилда биринчи тутилиш йўлагини очади, у 16 май, Ой тутилиши кунигача давом этади.

Шу куни, 2022 йилнинг 16 майида Нур-Султан вақти билан соат 9:14 да Ойнинг тўлиқ тутилиши кузатилади, бу Шимолий ва Жанубий Американинг кўп қисмида, шунингдек, қисман Африка ва Европада кўринади.

2022 йил астрономик тақвимида иккита тутилиш йўлакчаси мавжуд:

2022 йил 30 апрелдан 16 майгача ва 2022 йил 25 октябрдан 8 ноябргача. 2022 йилда жами 4 та тутилиш кутилмоқда: 2 та қуёш ва 2 та ой.

296800cookie-checkБугун Қуёш тутилиши кузатилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: