islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фарзанд ҳаққига қилинадиган дуолар: “Аҳлимиз ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт”

Аллоҳ таоло инсониятга ажиб неъматлар бергандир, бу неъматлар орасида эса энг тотлиси ва энг масъулиятлиси фарзанд неъматидир. Бу неъмат учун инсонлар ўлимни ҳам бўйнига олишга рози бўлишади.

Инсонни фарзанд кўриш ва ортидан зурриёд қолдириши улкан мўжиза, аммо биз учун оддий бўлиб қолган иш деб ўйлаймиз. Бир аёл ва бир эркакни бир яшаб фарзанд кўриши табиий қонуният деб қаралади. Ҳа, ҳақиқатда ҳам онанинг раҳмида ҳали нутфаликдан етук инсон ҳолига келиши улкан мўжизадир.

Бугунги кунда айрим ота-оналар бунинг омонат ва мажбурятини унитиб қўйишди. Фарзанд омонатлигига сабаб оят билан айтилгандир.

Аллоҳ таоло шундай амр қилган:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ وَأَهۡلِيكُمۡ نَارٗا وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُ عَلَيۡهَا مَلَٰٓئِكَةٌ غِلَاظٞ شِدَادٞ لَّا يَعۡصُونَ ٱللَّهَ مَآ أَمَرَهُمۡ وَيَفۡعَلُونَ مَا يُؤۡمَرُونَ

Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буйирилсалар шуни қилурлар” (Таҳрим, 6).

Асраш нима билан бўлади, албатта солиҳа тарбияли она топиш, сўнг у аёлга илм олишига имкон бериш, ва унга махсус дуоларни ўргатиб доим қўллаш билан бўлади. Сабаб она мадрасадир. Фарзанд тарбиясида солиҳа онанинг ўрни беқиёсдир. Бу борада ота-оналарга баъзи дуоларни эслатиб ўтмоқни лозим топдик.

Фарзанд сўраш дуоси:

رَبِّ لَا تَذَرۡنِي فَرۡدٗا وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡوَٰرِثِينَ

“Робби ла тазарни фардав ва анта хойрул варисийн”. «Парвардигорим! Мени (вориссиз) ёлғиз қолдирма. (Агар ворис бермасанг ҳам) Сенинг Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё, 89).

Солиҳ фарзанд сўраш дуоси:

رَبَّنَا هَبۡ لَنَا مِنۡ أَزۡوَٰجِنَا وَذُرِّيَّٰتِنَا قُرَّةَ أَعۡيُنٖ وَٱجۡعَلۡنَا لِلۡمُتَّقِينَ إِمَامًا

«Роббана ҳаблана мин азважина ва зуррийятина қуррота аъюнин важъална лил-муттақийна имама». «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин» (Фурқон,74).

رَبِّ ٱجۡعَلۡنِي مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِيۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلۡ دُعَآءِ

“Роббижъалний муқиймас солатий ва мин зуррийяти, Роббана ва тақоббал дуъаа”.  

“Роббим мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин, Эй Роббимиз дуоимни қабул эт” (Иброҳим,40).

Бу дуолар ижобати бўлиб Аллоҳ таоло фарзанд неъматини берса энди бўлажак она қуйидаги дуони айтиб юрса фазилат бўлади.

Ҳомиладор аёл айтиб турадиган дуо:

«Аллоҳумма аътина сиҳҳатан ва ъафиятан ва авладан солиҳан ва ризқон васиъан ва дуъаан мақбулан».

«Аллоҳим, бизга соғлиқ ва офият бер. Хайрли фарзандлар эҳсон эт. Мўл ризқ бер, дуоимни қабул айла».

Ва яна бўлажак ота-она ўзлари учун кундалик одатларига «Оятал курси»ни ўқишса яна ҳам манфаати кўпдир. Бўлажак она эса имкон топганда «Шарҳ» сурасини ўқиб юрса ҳикмати кўпдир. Энди вақти соати етиб ўша ҳомила ёруғ дунёга келиш арафасида эса яна баъзи дуолар бор экан.

Фарзанд дунёга келиш остонасида отаси ҳам онаси ҳам ўқийдиган дуо:

«Оятал курси»ни, сўнгра Аъроф сурасининг 54-оятини ўқишади:

إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

«Инна роббакумуллазий холақоссамавати валарзо фий ситтати айямин суммастава ъалалъарши, юғшиллайланнаҳаро ятлубуҳу ҳасисан вашшамса валқомаро ваннужума мусаххоротин би амриҳ, ала лаҳулхолқу валамру табарокаллоҳу Роббулъаламийн».

«Дарҳақиқат, Раббингиз осмонлару Ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган, кундузга тунни қоплатадиган-уни (яъни, тун-кунни) шитоб қувийди – қуёш ой, юлдузларни Ўз амрига мусаххар (муте) қилиб қўйган Аллоҳдир. Огоҳ бўлингизки, яратиш ва буюриш Унга хосдир. Оламларнинг рабби Аллоҳ баракотлидир».

Бу оятдан кейин Ихлос, Фалақ, Нас суралари ва Фотиҳа ўқилади. Ҳайрли бир фарзанд берилиши учун дуо қилинади. Ота-оаналр фарзандлари улғайиб боргач унинг кундан кунга ўсиб бораётган жисми ва ақли, шўхликларига сабр қилишса ажри ҳам шунга яраша бўлади. Базан оналар жаҳл устида қарғаб қўйишади, шунинг ўрнига суннатда келган энг қисқа дуолардан бирини айтишни одат қилишса яна ҳам нур бўлади.

“Аллоҳумма аъллимҳул китааб” Аллоҳим унга (фарзандимга) Ўзингнинг Китобингни (Қуръонни) ўргатгин. Қандай ҳам ажийб дуодирки буни ҳаётида синаганлар болаларининг қалбига Қуръон киргани ҳақида кўп айтишади.

Энди шу фарзанд тили чиқиб баъзи дуолар ёдлай бошлаганд ота-онаси ҳаққига қилинадига дуони ёдлатиб қўйиш ҳам фойда устига фойдадир.

Ҳар бир мусулмон ота-онаси ҳаққига қанчалик кўп дуо қилса, фарзнадлари ҳам шундай бўлишади:

رَّبِّ ٱرۡحَمۡهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرٗا

“Роббир-хамҳума кама роббаяний соғийро”.

«Парвардигоро, ота-онамга марҳамат эт, улар мени марҳамат-ла вояга етказганлари каби» (Иброҳим, 24). 

Аллоҳ таоло барчамизга аҳли солиҳ бўлишни насиб этсин.

Зафар қори Маҳмудов,

ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси,

Зангиота тумани Абдуллоҳ ибн Равоҳа

жоме масжиди имом-хатиби

299330cookie-checkФарзанд ҳаққига қилинадиган дуолар: “Аҳлимиз ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: