islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бретт ШАРФС: Ўзбекистон етакчиси “Инсон қадри индекси” тушунчасини амалиётга киритди

Бригам Янг университети Халқаро ҳуқуқ ва диншунослик тадқиқотлари маркази директори Бретт Шарфс “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумидаги чиқишида Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги сиёсатида яққол намоён бўлаётган инсон ҳуқуқ ва манфаатини таъминлаш борасидаги ташаббусларини алоҳида қайд этди.

– Президент Шавкат Мирзиёев собиқ совет республикалари раҳбарлари орасидан биринчи бўлиб БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида маъруза билан чиқиш қилди. Ўша нутқ асл замирида айнан инсон ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаати ётади.

Ўзбекистон раҳбари томонидан илк бор “Инсон қадри индекси” тушунчасини амалиётга тадбиқ этилган маърузадаги қарашлар, ёндашувлар “Punta del Este-2018” декларацияси мазмунига жуда мос келади.

Таҳририят: Эслатиб ўтамиз, мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШ Глобал жалб қилиш институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ислом академияси, Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимиятлари томонидан ташкил этилган. Анжуманда Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари ва АҚШдан таниқли уламолар, диншунос,  ҳуқуқшунослар ва расмий вакиллар иштирок этмоқда.

ЎзА

302330cookie-checkБретт ШАРФС: Ўзбекистон етакчиси “Инсон қадри индекси” тушунчасини амалиётга киритди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: