islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имомул мутакаллимийн

Аллоҳнинг ризосини истаган ва охират саодатига мушарраф бўлишни орзу қилган ҳар бир бандаи мўмин биринчи ўринда имонини мустаҳкам қилишга, эътиқодини тўғри йўналишга солиб, Қуръон, ҳадис ва салафи солиҳлар кўрсатган йўлдан оғишмай боришга ҳаракат қилади.

Ҳадису шарифда ворид бўлганким, бир кишини тўғри йўлга йўллаб қўйиш Аллоҳ йўлида қизил туяларни эҳсон қилгандан ҳам савоблироқдир. Эзгулик йўлида фидокор мужтаҳидлар сафидан жой олган буюк бобомиз Имом Мотуридий ҳазратлари ақида соҳасида шундай хайрли ишларни амалга ошириб мазкур фирқаи ножия ақидасини ишлаб чиқдилар. Бу савобли ва масъулиятли ишни амалга оширишда, албатта, Қуръон, ҳадис ва ўзларидан олдин ўтган уламо ва ҳукамоларнинг қолдирган маънавий мерослари муҳим манба бўлган.

У зотга замондош уламолар томонларидан берилган таъриф ва унвонларини зикр этсак.

Илмий унвонлари:

— Имомул-ҳудо (Ҳидоятга элтувчи имом);

— Қудвату Аҳлис-сунна (Аҳли Суннат пешвоси);

— Мусаҳҳиҳу ақоидил-муслимин (Мусулмонлар ақоидини ислоҳ этувчиси);

— Имомул-мутакаллимин (Калом илми олимларининг пешвоси);

— Рабибу Аҳлис-сунна (Аҳли Сунна вал-Жамоа тарбиясини олган);

— Ал-Имом аз-Зоҳид (Дунёни тарк этган имом);

— Аш-Шайх ал-Имом ва ҳоказо.

Агар эътибор берилса Абу Мансур ал-Мотуридийга бир нечта сифатлар берилганлигини кўрамиз. Масалан «Имомул Худа» тўғри йўлда ҳидоят пешвоси «Имомул мутакаллимийн», «Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн» мусулмонлар ақидасини тўғриловчи «ал Имом аз-Зоҳид» тақводор имом «Роийсу аҳли-сунна» каби. Бу сифатларнинг барчаси у зотнинг илмда ҳам, динга нусрат беришликда ҳам ақидани ҳимоя қилишда ҳам қадри ва тутган ўрни ўта улуғ эканлигига далолат қилади.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти модул талим тизми 3-босқич талабаси Юнусов Илҳомжон.

305910cookie-checkИмомул мутакаллимийн

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: