islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Шукрнинг ҳақиқати”

Психологларнинг фикрича Шукроналик бу Бахт сири. Бази Уламолар шукрни иймоннинг ярмига тенглаштирганлар. Ва: “Аллоҳ таоло Қурони каримда Шукрни иймонга тенглаштирган.“Аллаҳ таоло бази бандаларига ўз фазлидан бирор немат берадиган бўлса, унда синов ҳам бўлади: “Қани банда бу неъматга шукр қиладими ёки ношукр бўладими” деб синар экан” деганлар.

Шукр Ризони ўз ичига олади.Яни Шукр Розилик даражасидан устундир.

Шукрнинг 3 ҳақиқати бор…

1. Илм

Илм асосида банда нематни Немат эканлигини ва немат берубчининг зотини, Фақат унинг ўзигина немат берувчи эканлигини… воситачилар унинг тарафидан беминнат хизматкор эканлигини Тушиниб етиши керак.

2. Ҳол

Немат берувчининг иномидан ҳосил бўлган ҳузу ҳамда тавозе аралш {Қувонч}га Ҳол дейилади.

Бу Шукрнинг асосий Шартидир. У қалбда ҳосил бўлади.

3. Амал

Банда Немат берувчига маҳбуб бўлган нарсани қилиш “Амал” дейилади.

Амални немат берувчининг Маърифатидн ҳосил бўлган Қувонч билан қилинади. Яни Норозилик билан бажариладиган амал эмас!

Али ибн Абу Толиб (р.а) айтганлар: “Аллаҳ таоло шукр эшигини очиб зиёда эшигини беркитиб қўймас.

Аллаҳ таоло дуо эшигини очиб қабул эшигини беркитиб қўймас.

Аллаҳ таоло тавба эшигини очиб мағфират эшигини беркитиб қўймас.

Деб сизларга Аллоҳнинг китобидан тиловат қилиб бераман. Аллоҳ таоло : “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман” деган;

У Зот яна: “Қасамки агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман” деган;

У Зот яна: “Бас мени зикр қилинг, сизни эсларман” деган;

У Зот яна: “Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллаҳдан мағфират сўраса, Аллаҳнинг ўта мағфиратли, ўта раҳмли эканини топади” деган.”

Ҳақиқий шукрга мисол: “Бир инсон уй-жой нематининг шукрини ҳақиқатда қилиши бу биринчи навбатда ақлан (унда бор уй-кўп инсонларда йўқлигини, унга бу нематни ҳақийқий берган Зот Аллоҳ эканини) ўйлаши керак.

Иккинчидан: қалбида ушбу фикрни ҳис қилиб қувониши керак.

Учинчидан эса ақлан ўйлаб қалбан ҳис қилган нематни шариатда кўрсатилган кўрсатмаларга кўра тутиши, сарфлаши керак яни, динимизда уйларни тоза тутиш ҳақида кўплаб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрсатмалар бор. Демак уйларимизни фақат вазифа сифатида эмас балки нематнинг шукрини ҳақиқатда қилиш учун тоза тутиш керак экан.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ношукрлик нематни заволидир. Ҳақиқий шукр эса нематнинг зиёда бўлишини кафолатлайди.

Тошкент ислом институти

403-гуруҳ Қудратова Муслима

313100cookie-check“Шукрнинг ҳақиқати”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: