islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимлар уй-жойлар билан таъминланади

2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим янгиликлар жорий этилади. Фармоннинг 8-бандида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши мазкур фондни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги ва унинг ўрнида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги қайд этилган.

Кўпчиликка маълумки, барча соҳада бўлгани каби диний-маърифий соҳа вакилларида ҳам уй-жойга бўлган эҳтиёж анча йиллардан буён мавжуд эди.

Фармоннинг 10-бандида бу масала ечими келтириб ўтилган. Унга “Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ушбу идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда:

  • фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан имом-хатибларга ойлик иш ҳақи тўлаш;
  • фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш;
  • кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмасига асосан идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотлар ходимларига хизмат уй-жойлари ва уларга сотиб олиб бериш учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларнинг ажратилишини таъминласин, дейилади фармонда.

32110cookie-checkДиний-маърифий соҳада фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимлар уй-жойлар билан таъминланади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: