islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний-маърифий соҳа вакиллари меҳнати муносиб рағбатлантирилади

2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим янгилик ва имтиёзлар кўрсатиб ўтилган.

Фармоннинг 1-бандида диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш белгиланган.

Шунга кўра 11-бандда 2018 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ишловчи ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларга ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Марказ ходимларига – 4 баравар) миқдорда қилиб белгиланди.

Шунингдек, пенсионерларга, уларнинг ушбу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда пенсиялари тўлиқ тўланади. Мазкур пенсионерларга берилган имтиёз барча диний-маърифий ташкилотлар пенсионер ходимларига татбиқ этилади.

32150cookie-checkДиний-маърифий соҳа вакиллари меҳнати муносиб рағбатлантирилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: