islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Куз-қиш мавсумини талаб даражасида ўтказамиз!”

Тошкент ислом институтида “Талабаларнинг ёнғин хавфсизлигини қоидаларига амал қилиши, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан захарланишини олдини олиш” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов, бўлим ходими Ш.Бадиев, Ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор А.Тошпўлатов, Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси А.Ташмирзаев ва “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари иштирок этдилар.
Учрашувда талабаларнинг ёнғин хавфсизлигини қоидаларига амал қилиши, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан захарланишини олдини олиш мавзуси муҳокама қилинди.
Айни вақтда мамлакатимизда куз-қиш мавсуми бошланиши ва об-ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши билан ётоқхоналарни иситишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу эса, талабалардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар қачонгидан кўра кўпроқ амал қилиши лозимлигини англатади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари – “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилашини, қоидалар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурий эканлигини таъкидлади.
Талабалар ёнғин хавфсизлигини қоидаларига амал қилиши, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан захарланишини олдини олиш бўйича муҳим маълумотлар берилди.

ТИИ Матбуот хизмати

339050cookie-check“Куз-қиш мавсумини талаб даражасида ўтказамиз!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: