islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муфтий ҳазрат Корея мусулмонлари етакчиларини қабул қилдилар

Шу йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Ҳусайн Ким ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Абдураҳмон Лини қабул қилдилар.

Мулоқотда муфтий ҳазратлари юртимизда диний-маърифий соҳадаги ишлар ҳақида маълумот бериш баробарида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлиги йилдан-йилга ривожланаётгани, кўп соҳалар қатори диний-маърифий ва зиёрат туризми борасидаги алоқаларни ҳам тараққий эттириш зарурлиги борасида сўз юритдилар.

Муфтий ҳазратлари диний таълим муассасалари, имом-хатиблар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, семинарлар ўтказиш, меҳнат мигрантлари билан маърифий учрашувлар қилиш ҳамда корейс мусулмонларини юртимизга зиёратини уюштиришни урғуладилар.

Федерация президенти Ўзбекистон заминига биринчи бор келиши экани, исломий осори атиқаларни кўриб ҳайратлангани, Ислом дини равнақи йўлида қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқлиги, урф-одат ва миллий қадриятлар ҳавас қиладиган даражада эканини эътироф этди.

Шунингдек, меҳмон Муфтий ҳазратларини Жанубий Кореяга таклиф этиб, сафар давомида икки мамлакат диний идоралари ўртасидаги алоқаларни такомиллаштиришни муҳокама қилишни билдирди.

Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Кореядаги мусулмонлар Ислом динини янги қабул қилганлари боисидан тасаввурларида фақат Макка ва Мадина шаҳарлари гавдаланишини билдирди. Бироқ, меҳмон Ўзбекистон замини мазкур икки шаҳардан кейин турадиган Ислом маданиятининг ноёб маркази эканини изҳор этди.

Учрашув якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

339120cookie-checkМуфтий ҳазрат Корея мусулмонлари етакчиларини қабул қилдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: