islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов айни пайтда Марокаш подшоҳлигининг Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO)нинг халқаро конференциясида иштирок этмоқда.

Тадбирлар давомида ICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Унда ICESCO Бош котиби, доктор Салим ал-Малик, Миср Араб Республикаси Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Айман Ашур қатнашиб, маъруза қилди.

Шундан сўнг аъзо давлатларнинг 2022-йилда амалга оширган лойиҳа ва дастурларининг ҳисобот тақдимоти ўтказилди.

Конференцияда ёш мутахассис дастурини амалга ошириш, Ижроия Кенгашининг 44-сессияси ўтказиладига сана ва жойни танлаш ҳақида сўз юритилди. Муҳокамалар давомида турли давлат делегациялари томонидан таълим, илм-фан ва технология, маданият соҳаларини янада ривожлантириш борасидаги ҳисоботлар ҳамда келгуси режа ва таклифлар кўриб чиқилди.

1979-йилда ташкил топган ташкилот аъзо давлатлар ўртасида таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ҳамда динлар ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатишга муҳим эътибор қаратиб келмоқда. Ислом олами ва дунё тамаддуни ривожида Ўзбекистон Республикасининг ўрни беқиёс бўлгани боис, ИCEСCО ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ижроия кенгаши бугун ҳам ўз ишини давом эттиради.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 
Матбуот хизмати

355100cookie-checkICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: