islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Яқийн маъносидаги зонн»

الظن بمعني اليقين

49-савол: Қуръони каримнинг кўплаб оятларида «Зонн» «яқийн» (қатъий ишонч) маъносида келган, ўшалардан баъзисини келтиринг.

49-жавоб: Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلَاقُو رَبِّهِمْ

«Улар албатта Роббиларига рўбарў бўлишларига ишонган зотлардир» (Бақара сураси, 46-оят).

إِنِّي ظَنَنْتُ أَنِّي مُلَاقٍ حِسَابِيَهْ

«Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейди». (Ҳааққо сураси, 20-оят).

وَظَنُّوا أَنْ لَا مَلْجَأَ مِنَ اللَّهِ إِلَّا إِلَيْهِ

«Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг…» (Тавба сураси, 118-оят).

إِنْ ظَنَّا أَنْ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ

«Гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар…» (Бақара сураси, 230-оят). 

فَظَنُّوا أَنَّهُمْ مُوَاقِعُوهَا

«Унга тушувчи эканларига ишонарлар…» (Каҳф сураси, 53-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

360560cookie-check«Яқийн маъносидаги зонн»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: