islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Балоғат – Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар маъноларини тўғри тушунишга ёрдам берадиган илм

Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фанлари ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Комилхон домла Боқиев 2-курс талабалари иштирокида “Балоғат илмининг аҳамияти” мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказди.

Балоғат илмини ўрганиш Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар маъноларини тўғри тушуниш ва теран англашга хизмат қилади. Қолаверса, Қуръони каримнинг фасоҳат ва балоғат эътиборидан мўъжизакорлиги намоён  бўлади.

Бу илм бошқа фанлардан ўзининг фазилати билан ажралиб туради. Зеро, бу илмнинг луғат сир-асрорлари ва хазиналарини кўрсатиб беришда бетакрор ўрни ва услублари бор. Шунинг учун ҳам у тилнинг нозик, нафис ва дақиқ жиҳатларини ўрганишда беқиёсдир.

Балоғат илми илми маоний, илми баён ва илми бадиъдан таркиб топган.

ТИИ Тиллар кафедраси

кабинет мудири Анваров Элёр

361080cookie-checkБалоғат – Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар маъноларини тўғри тушунишга ёрдам берадиган илм

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: