islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бўлажак имом-хатиб кадрлар билан мулоқот

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов ҳамда 4-курс талабалари иштирок этдилар.

Тошкент ислом институтини жорий 2022-2023 ўқув йилида 77 нафар талаба битирмоқда, шундан 12 нафари аёл-қизлар.

Олий маъҳад битирувчилари юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом вазифаларига, шунингдек олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи лавозими бўйича ишга тақсимот қилинадилар.

Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.

Очиқ мулоқотда ўқув жараёнлари, битирув диплом ишлари, тақсимот бўйича имом-хатиб вазифасида масжидларда ишлаш, магистратурада таълимни давом эттириш, талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва муаммолар муҳокама қилинди, талабаларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда мақсадлари тангланди.

ТИИ Матбуот хизмати

363590cookie-checkБўлажак имом-хатиб кадрлар билан мулоқот

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: