Бугун 16 май куни «Кўкалдош» мадрасасида ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Иштирокчилар танловда қуйидаги 4 та йўналиш бўйича билим ва маҳоратларини намойиш этишди:
а) оғзаки савол-жавоб (дарсни ташкил қилиш, дарс ўтиш асносида фойдаланадиган услублар, жамиятни маънавий савиясини ошириш учун амалга оширилиши керак бўлган чоралар ва шу каби педагогнинг маҳоратини намойиш қиладиган саволлар берилди).
б) билет асосида берилган масалани ҳадисларни шарҳлаш орқали ечиш. (Ҳар бир билет 1 та саволдан иборат бўлиб, ҳадис илми, мазҳаб ва мазҳаббошилар ҳақидаги турли ихтилофли қарашларга қарши ҳадисларни шарҳлаш орқали раддия берилди).
в) билет асосида берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадис таржима қилиниб, унга доир ҳукмларни баён қилинди).
г) оғзаки савол-жавоб (билет саволлари асосида жавоб берилади. Ҳар бир билет 3 та саволдан иборат бўлиб, муҳаддислар ҳаёти, ҳадис асарлари, уларнинг турлари ва мусталаҳул ҳадис қоидаларига оид саволлар қўйилди).
Танловда I- ўринни Имом Бухорий номли Ислом институти Ҳадис фани ўқитувчиси Ғиёсов Асқар Тиркашевич,
II- ўринни Мир-Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Қудратов Эркин,
III-ўринни Мир-Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Саидов Ибоҳим Каримович
эгалладилар ва улар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Қолган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тошкент ислом институти жамоасини навбатдаги ютуқ билан муборакбод этамиз!