islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қабул-2023”: 1 кун қолди, барчаси тайёр

Эртага 20 июндан Тошкент ислом институтида 2023-2024 ўқув йили учун қабул ҳайъати ўз ишини бошлайди.

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш Тошкент ислом институтининг Қабул ҳайъати томонидан оффлайн шаклда тасдиқланган қабул Низомлари асосида амалга оширилади.

Тузилган ҳайъат “Қабул-2023” учун тайёргарлик ишларини якунлаб, абитуриентларни қабул қилиш учун барча шарт-шароитларни ҳозирладилар.

Олмазор тумани Қорасарой кўчасидан бошлаб институт жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси, Зарқайнар кўчаларига қабул ҳайъатига йўналтиривчи ёзувли белгилар қўйилди.

Институтга кираверишдаги эълонлар доскасида қабул низоми, ҳужжатлари, вақтлари, ҳайъат аъзолари ва бошқа зарур маълумотлар жойлаштирилди.

Шунингдек, қабул учун жиҳозланган кенг ва салқин хонага ҳам аризаларни тўғри тўлдириш учун намуналар, концелярия анжомлари, телефон ленияси, компьютерлар ўрнатилиб,  масъул ва техник котиблар, консультантлар ва ҳамшира учун алоҳида жойлар ажратилди.

Аввал хабар берганимиздек, 2023-2024 ўқув йилида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари Тошкент ислом институти кундузги таълим тизими учун 20 июндан 20 июлгача ва Модул таълим тизими учун 15 июлдан 30 июлгача ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йили кундузги таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:

– Ректор номига ариза;

– паспорт ёки ID карта нусхаси – асли кўрсатилади (фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан);

– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

– Ҳужжатларни сақлаш учун скоросшиватель ва елим файл;

Танлов иштирокчилари учун:

– ЎМИ томонидан ўтказилган “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

2023-2024 ўқув йили Модул таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:

– Ректор номига ариза;

– паспорт ёки ID карта нусхаси – асли кўрсатилади (фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан);

– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) иловаси билан асл нусхаси;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

– Меҳнат дафтарчаси (тасдиқланган нусхаси);

– ЎМИ вакиллиги тавсияномаси;

– Ҳужжатларни сақлаш учун скоросшиватель ва елим файл.

Кундузги таълим тизими учун ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:

Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Қабул комиссияси билан боғланиш:

71 240-03-58,

77 250-03-58

Тошкент ислом институти 2023-2024 ўқув йили қабул ҳайъати иш вақти:

Душанбадан шанбагача. Соат: 9:00 – 17:00. Тушлик ва пешин намози вақти: 12:30 – 14:00. Якшанба дам олиш куни.

Тошкент ислом институтидаги 2023-2024 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича маълумотларни қуйидаги саҳифалар орқали олишингиз мумкин:

Сайт: https://oliymahad.uz

Телеграм: https://t.me/oliymahad

Ютуб: https://youtube.com/c/oliymahad

Фейсбук: http://facebook.com/oliymahad

Инстаграм: http://instagram.com/oliymahad

Тошкент ислом институти қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

ТИИ Қабул ҳайъати

401250cookie-check“Қабул-2023”: 1 кун қолди, барчаси тайёр

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: