Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир деганлар. Шу сабабдан ободонлаштириш ишларини бажаришнинг савоби жуда кўп.
Жорий йилнинг 31 май куни Тошкент ислом институти ходимаси Нурмухамедова Мастура опанинг 50 ёшлик таваллуд аёми муносабати билан ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов бошчилигида институт раҳбарияти жамоаси муборакбод этдилар.
10 йилдан зиёд мазкур соҳада фаолият юритаётган ушбу ходимага узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тиланди.
Ҳамда яна кўп йиллар биргаликда ва ҳамжиҳатликда фаолият юритиш насиб қилиниши Яратгандан сўраб қолинди.