Тошкент ислом институти мажлислар залида 2023-2024 ўқув йилидаги илк, кенгайтирилган тартибда 01-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш аъзолари, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги билан ректор М.Муҳаммадсиддиқов барчани муборакбод этди.
Масжлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов олиб борди.
Кун тартибидаги муҳим масалаларни кенгаш котиби Мирюсуф Мирисмаилов аъзоларга таништирди.
Институт Кенгаши таркиби, 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган Кенгаш йиллик иш режасини тасдиқлаш; 2022-2023 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқлари ижроси, фуқаролар мурожаатлари ҳамда институт Кенгашнинг 2022-2023 ўқув йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи; Институтнинг йиллик иш режаси ҳамда проректор, кафедра ва бўлим бошлиқларининг йиллик иш режаларини тасдиқлаш; 2023-2024 ўқув йили Тафтиш ҳайъати ва иш режасини тасдиқлаш; Битирув диплом ишлари мавзуларини тасдиқлаш ва илмий раҳбарлар тайинлаш каби асосий масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, турли масалаларда Талабалар турар жойида тўлов миқдорлари ва кун тартибини тасдиқлаш; Институт тадқиқотчиларининг диссертация мавзуларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Институт Кенгаши ўқув йили давомида ҳар икки ойда бир маротаба ўтакизилиб, ректор раислигида аъзолар – раҳбар ҳодимлар ва профессор-ўқитувчилар орасидан сайлаб олинади.
ТИИ Матбуот хизмати