Бугун 8 июнь саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар яна тарқалди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қиладики, устоз Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин устозимизнинг аҳволлари айни пайтда оғир, муолажалар эса давом этмоқда.
Кенг жамоатчиликка яна бир бор мурожаат қиламизки, тарқатилаётган турли норасмий хабарларга текширмасдан ишониб кетаверманг. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз.
ЎМИ Матбуот хизмати