islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент Ислом институтида ўтказилган азон айтиш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Азон бу Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир.

Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва  тараннуми,  фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир.

Мусобақа икки шарт асосида ўтказилди:

биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилди ва ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари;

иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб бердилар, ҳамда жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратилди.

Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

1-ўринни Мавланов Абдулаҳад,

2-ўринни Марданов Муҳаммад,

3-ўринни Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ қўлга киритдилар.

Мусобақа ғолиблари Тошкент Ислом институти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек,  Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигига кўра 1-ўрин соҳибига 1 000 000 сўм, 2-ўрин соҳибига 500 000 сўм, 3-ўрин соҳибига 300 000 сўм ҳамда қолган 11 нафар иштирокчиларга 100 000 сўмлик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб бериладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси

Д.Каримова

41440cookie-checkТошкент Ислом институтида ўтказилган азон айтиш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: