islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги

2023 йилнинг сўнги ойида Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон фанлар ойлиги”  доирасида талабалар ўртасида беллашувлар, викториналар, очиқ дарслар, профессор-ўқитувчилар учун давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилди.

Кафедра мудири А.Эгамов томонидан “Ўзбекистон Конституциянинг янги таҳририда ижтимоий давлат консепсияси: назарий ва амалий аҳамияти”, “Конституцияни ўрганамиз”, “Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом олами уюшмаси фаолияти”, “Диний мазмундаги интернет материалари таҳлили” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди, талабалар томонидан “Конституция – ҳаёт қомуси” номли видеоролик тайёрланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари учун ташкил этилган “Давлат ва дин муносабатлари: тарихий воқелик ҳамда бугунги кун” мавзусидаги онлайн/оффлайн анжуманга маърузачи сифатида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Даврон Мақсудов таклиф этилди.

Кафедра доценти О.Тангиров томонидан “Ислом олами давлатлари ва халқаро ислом ташкилотлари” мавзусида кундузги таълим тизими талабалари ўртасида мақолалар танлови эълон қилинди ҳамда 3-курс талабалари билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсия ташкил қилди.

Кафедра катта ўқитувчиси Т.Азимов ва ўқитувчи Ш.Бадиев томонидан “Ислом олами” онлайн викторина ўтказилди. Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

  • 1-ўрин: Рухсора Турғунбоева;
  • 2-ўрин: Омина Валихонова;
  • 3-ўрин: Муаттарой Мирзаева.

 

  • 1-ўрин: Раҳматуллоҳ Акбаров;
  • 2-ўрин: Одилжон Шарапов;
  • 3-ўрин: Абдулбосит Турғунов.

Модуль талабалари учун “Ҳозирги замон таълим-тарбия жараёнида янги педагогик психологик ёндашувлар” мавзусида, 1-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар учун “Ислом психологиясида нафсни тарбиялаш” мавзусида кафедра профессори Х.Алимов, “Ислом иқтисодиётида фиқҳий қоидалар” мавзусида кафедра катта ўқитувчиси, ислом молияси бўйича эксперт А.Равшанов ўқитувчи ва талабалар учун давра суҳбати ўтказди.

Шунингдек, фан ойлиги доирасида талабалар билимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мослик даражасини аниқлаш мақсадида гуруҳлар кесимида синов тестлари олинди ҳамда талабаларнинг “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалари мониторинг қилинди.

 

ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси

кабинет мудири Мавлянкулов Мурод

416460cookie-check“Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: