Фанлар академияси 1943 йил 4 ноябр куни ташкил этилгани инобатга олиниб, Ўзбекистонда 4 ноябр санасини “Илм-фан куни” сифатида нишонлаш таклиф этиляпти.
Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 9 сентябрдаги “Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фанлар академияси томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳада Фанлар академияси 1943 йил 4 ноябр кунида ташкил этилганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда ҳам 4 ноябр санасини “Илм-фан куни” сифатида нишонлаш таклиф этилади.
Мазкур қонун илм-фан билан шуғулланувчиларни рағбатлантириш ва мазкур соҳага кенг жамоатчилик эътиборни қаратишга ҳамда илм-фан соҳасидаги ютуқларни халқаро ва маҳаллий доирада эътироф этишга хизмат қилади.
Қонун лойиҳасида кўрсатилган ҳаволаки нормаларни амалга ошириш бўйича қонуности ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг давлат бюджетидан молиялаштириш талаб этилади.
Kun.uz