islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рамазон ойининг фазилатли кунлари ҳам ўтиб бормоқда. Бундай кунларда эса мўмин-мусулмонлар бир-бирларига нисбатан мурувватли ва эҳтиромли бўладилар. Яқинда бир инсон қуйидаги ҳикояни сўзлаб берди: “Рамазон ойи. Ташқаридан камбағалроқ аёл боласи билан дўконимга кириб келди. У аёл қўлидаги нарсани кўрсатиб: “Мана буни сотиб олсангиз?” деди. Мен ундан: “Қанчага сотасиз?” деб сўрадим. У: “Беш юзга” деди. Мен унга: “Бу нарсангиз ундан қимматроқ туради” дедим. У: “Ҳа, унда қанчага оласиз?”деди. Мен унга: “Нарсангизни икки баробар қимматга оламан” дедим. Аёл рози бўлди. Мен унга пулни бердим. У боласини етаклаб дўкондан чиқиб кетди. Аслида, аёлнинг нарсаси унчалик даражада қиммат эмас эди. Мен аёлнинг ўзига билдирмасдан Рамазон ойида унга мурувват кўрсатдим” деб ҳикоясини тугатди. Бу воқеа эса менга ўрнак бўлиб қолди.
Аллоҳ таоло барчамизнинг Рамазон ойларида катта ажр-савобга эга бўладиган хайрли ишларга муваффақ қилсин!

 

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими

Руҳиддин Акбаров

424050cookie-checkМурувват

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: