islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Баҳор байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Тошкент ислом институтида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан “ Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!” шиори остида талабалар ўртасида маънавий-маърифий спорт тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, ТИИ ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, проректорлар, институт профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иштирок этди. Тадбирда талабалар ўртасида арқон тортиш, стол тенниси, шахмат-шашка, тош кўтариш ва ўзбек миллий кураши бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

Мусобақаларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Шаҳмат

1-ўрин 2-курс Маматқулов Отабек Улуғбек ўғли

2-ўрин 2-курс Нўмонов Сайфуллоҳ Шухратбек ўғли

3-ўрин 3-курс Баймуратов Раҳим Даулетмуратович

Стол теннис

1-ўрин 4-курс Абдимуратов Юсуф Рашид ўғли

2-ўрин 4-курс Мамадалиев Акбаржон Абдураҳмон ўғли

3-ўрин 1-курс Неъматжонов Росулжон Фозилжон ўғли

Тош кўтариш

1-ўрин 1-курс Бобоназаров Муҳаммад Содиқ Тоир ўғли

2- ўрин 3-курс Қодиров Хумоюнмирзо Шукирилло ўғли

3-ўрин 1-курс Синдоров Абдулвохид Абдуманнон ўғли

Милий кураш

1-ўрин 4-курс Жўраев Абдулбосит Маҳмудович

2- ўрин 4-курс Абдимуратов Юсуф Рашид ўғли

Арқон тортиш

1-ўрин 3-курс талабалари жамоаси

2- ўрин 1-курс талабалари жамоаси

3-ўрин 2-курс талабалари жамоаси

ТИИ Матбуот хизмати

424170cookie-checkБаҳор байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: