АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғи ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректорининг 2024 йил 25 февралдаги “2024 йил республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-65-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 24 апрелда Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Мазкур анжуманда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчи, ёш олим ва тадқиқотчилар 2024 йил 16 апрель санасига қадар илмий тезисларни ўзбек, рус, араб, инглиз ва турк тилларида тақдим этишлари мумкин.
Тезислар қуйидаги йўналишларда қабул қилинади:
- Қуръон илмлари ва тафсирга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар;
- Оятлар тафсирида жамият тараққиёти масалаларининг ёритилиши;
- Қуръони каримнинг ёш авлод тарбияси ва унинг тараққиётидаги ўрни;
- Қуръони карим турли адашган тоифа ва оқимларга раддия;
- Қуръонга ҳурмат – дунё барқарорлиги гарови;
– Замонавий оқимларнинг ботил иддаоларига аҳли сунна вал жамоа уламоларининг ҳадисларга асосоланган илмий раддиялари;
– Ҳадисларни аҳли сунна вал жамоа нуқтаи назаридан талқин қилишнинг аҳамияти;
– Ҳадис турлари ва уларнинг даражалари.
Анжуманга топширилган маърузалар тезислари электрон илмий тўплам шаклида чоп этилади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир. Белгиланган йўналишларга ва талабларга жавоб бермайдиган тезислар тўпламга киритилмайди.
- Тезислар матнини расмийлаштириш талаблари:
- Матн ҳажми – камида 5 бетдан 7 бетгача А-4 ҳажмдаги қоғозга, матн шакли – Microsoft Word, ёзув шрифти – Times New Roman, ҳарфлар ҳажми – 14 кегль, сатрлар оралиғи 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см;
- Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи (олий ўқув юрти) номи ва лавозими, шунингдек боғланиш учун телефон рақами ёзилади, бир интервалдан сўнг матн келтирилади;
- Тезисни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ҳар бир саҳифа остида ҳавола (сноска) тарзида берилади.
- Интернет-ресурслардан (Google таржимон ва бошқалар) фойдаланилган изоҳларнинг таржималари лингвистик ва семантик жиҳатдан тўғрилиги учун албатта таҳрир қилиниши керак.
- Барча тақдим этилган материаллар Антиплагиат воситаси ёрдамида синовдан ўтказилади (оригиналлиги – 70%дан кам эмас).
- Тезисларнинг электрон нусхалари конференция ташкилий қўмитасига топширилади. Мақола ва тезиснинг электрон нусхаси e-mail почта орқали naqibxonovsaidasrorxon@gmail.com ёки телеграм орқали https://t.me/Saidasror_Osim (+99890) 219-19-99 манзилига юборилиши мумкин.
- Мурожаат учун: (90) 219-19-99 (Нақибхонов Саидасрорхон)
- Тезисларни анжуман тўпламида нашр этиш бепул.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси. Телефон: (+998-71)-227-42-37