islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом дини – эзгулик ва бағрикенглик ифодаси

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “Истиқлол тиклаган қадриятлар: ислом дини эзгулик ва бағрикенглик ифодаси” мавзусида учрашув ва очиқ машғулот бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Республика маънавият ва маърифат маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, проректор Ж.Мелиқўзиев, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси У.Ҳафизова, Талабалар кенгаши раиси Ҳ.Нурбаев ва бир гуруҳ талабалар фаол қатнашдилар.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин мамлакатимизда халқимизнинг азалий дини – исломга катта эътибор берила бошлади.

Давлат ва дин ўртасидаги муносабатларнинг тамойиллари шаклланиб, дин эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилинди ва уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди.

Тадбир бошида Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби Жасур домла Раупов Қуръон тиловат қилиб берди ва унинг савоби марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов руҳларига бағишланди.

Учрашувда сўзга чиққан ТИИ ректори У.Ғафуров ва бошқа маърузачилар тадбир мавзусига доир мулоҳазалар билдириб, муқаддас динимизни тиклаш, жамиятда диний бағрикенглик, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтиришда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хизматларини алоҳида эътироф этдилар.

Тадбир давомида “Ислом – эзгулик дини” номли ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди.

Администратор

43130cookie-checkИслом дини – эзгулик ва бағрикенглик ифодаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: