islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўқинг, бу қизиқ: 1 800 та тилнинг ёзуви мавжуд эмас!

Дунё халқлари хилма-хил тилларда гаплашишади. Бироқ фан аниқликни яхши кўради. Шунинг учун тилшунослар тиллар сонини ҳисоблаб, ўз маълумотларини эълон қилиб боришади. Рақамлар одатда бир-бирига доим ҳам мос келавермайди.

Ер юзида ҳаммаси бўлиб, тахминан 5621 та тил ва шева бор, ҳозиргача улардан 500 тасигина ўрганилган холос. Ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эга.

Дунёдаги энг кўп гаплашадиган  тилларни биласизми?

Дунёдаги энг оммабоп тиллар рейтинги эълон қилиб борилади. Юқори учликдан инглиз, хитой ва ҳинд тиллари жой олган.

Германиянинг “Статиста маркетинг” маълумотлар компанияси тадқиқот ўтказди ва одамлар энг кўп гапирадиган тиллар рўйхатини тузди.

Рейтингнинг биринчи поғонасини инглиз тили эгаллади. 1,5 миллиардга яқин одам инглиз тилида сўзлашади ва  бу тил дунёнинг 40 та давлатида  расмий тил ҳисобланади. Бундан ташқари, одамлар ушбу тилни кўпроқ ўрганишга ҳаракат қиладилар.

Оммавийлиги бўйича иккинчи ўринда хитой тилининг Мандарин лаҳжаси бўлиб, унда деярли 1,2 миллиард киши сўзлашади. Хитой тилини ўрганувчилар кўпроқ айнан шу лаҳжани танлайди.

Учинчи ўринда ҳинд тили бўлиб, бу тилда 600 миллион киши сўзлашади. У Ҳиндистонда энг кўп гапириладиган тил.

Тўртинчи ўринда испан тили, бу тилда 550 миллион киши сўзлашади ва 20 дан ортиқ мамлакатларда расмий тил ҳисобланади.

 Бешинчи ўринда француз тили, бу тилда 300 миллиондан ортиқ киши сўзлашади ва у Европада инглиз тилидан кейин иккинчи ўринда туради.

 Араб тили рейтингда олтинчи ўринни эгаллади, ер юзида 275 миллион киши араб тилида сўзлашади.

Кейинги ўринларда: эттинчи ўринда Бенгал тили, Ҳиндистонда 273 миллион киши Бенгал тилида сўзлашади, португал тили  саккизинчи ўринда, 264 миллион киши португал тилида сўзлашади, рус тили тўққизинчи ўринда, 255 миллион киши рус тилида сўзлашади ва урду тили, асосан Покистон ва Ҳиндистонда 232 миллион киши урду сўзлашади, ўнинчи ўринда рейтинг бўйича турибди.

Манбалар:

kun.uz

geografiya.uz

statista.com

ТИИ “Тиллар кафедраси

катта ўқитувчиси Ф.Ерназаров

434110cookie-checkЎқинг, бу қизиқ: 1 800 та тилнинг ёзуви мавжуд эмас!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: