islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Соғлом она – соғлом оила: Менингит касаллигининг келиб чиқиш сабаблари

Менингит – ўта юқумли касаллик бўлиб, бош ва орқа миянинг яллиғланиши билан кечади. Бунда миянинг шишиши, бош чаноғи ичида босим кўтарилишига олиб келади. Хасталик мияни жиддий зарарлайди. Аксарият ҳолларда бу касалликка вирус, баъзида бактерия ёки замбуруғлар сабабчи бўлади.

Менингит мавсумий хасталик бўлиб, унинг учун энг характерли бўлган давр ноябрдан апрелгача деб белгиланган.

Касалликнинг юқиш йўллари: Ҳаво-томчи: патоген йўталиш пайтида ва акса урганда шиллиқ ва сўлак орқали ҳавога тарқатиш;

Маиший алоқалар: бемор ёки касаллик ташувчиси билан тўғридан тўғри алоқа қилиш, битта маиший воситалардан фойдаланиш, идишлар, сочиқ, тиш чўткаси ва ҳ.к.

Менингит касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, юқиш йўллари ва даволаниш усуллари нималардан иборат?

Ушбу касалликка чалинмаслик учун қандай жиҳатларга эътибор қаратиш керак?

Юқоридаги саволларга жавоб олиш мақсадида “Соғлом она – соғлом оила” рукни остида Тошкент ислом институти талаба қизлари учун институт ҳамшираси Нодира Ниғманова томонидан навбатдаги назарий-амалий мастер-класс дарси ўтилди.

Суҳбатнинг биринчи қисми менингит касаллигини келтириб чиқарувчи сабаблар, уларни олдини олиш, белгиларини кўра билиш, тўғри ташхис қўйиш ва малакали ёрдам кўрсатиш ҳақида маълумотлар берилди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида бир неча кўп учрайдиган касалликларнинг белгиларини уй шароитида тўғри аниқлаш йўллари ва биринчи ёрдам кўрсата олиш амалий кўрсатиб берилди.

Суҳбат сўнггида талаба қизлар ўз долзарб ва мавсумий касалликлар борасидаги турли саволларига жавоблар олдилар.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича мураббия С.Валиева

434140cookie-checkСоғлом она – соғлом оила: Менингит касаллигининг келиб чиқиш сабаблари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: