islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Абдулатиф Аллоқулов, Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, институт ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди.

Маърузачи ақоид илмининг таърифини баён қилиб, бандаларнинг ишончи, эътиқод мустаҳкамлиги ҳамда уни барча шак-шубҳалардан муҳофаза қилиш ақиданинг мақсади экани, шу билан бирга бу фан бошқа шаръий илмлар каби бандаларни икки дунё саодатига мушарраф этишини ёритиб, Аллоҳ таолонинг хабарий сифатлари яъни Қуръони карим ёки суннати мутоҳҳарада келган Аллоҳ таолонинг “Қўли”, “Юзи”, “Қадами” каби на зотий на феълий сифатларга кирмайдиган, балки Аллоҳ таолога ўзида собитлигини хабарини берган сифатлар тушунилади. Бу сифатларни тафвиз муфаввизлар (тафвид йўли) – бу йўналишдаги уламолар муташобиҳ оят ва ҳадисларнинг маъносини Аллоҳга ҳавола қилишни афзал деб билишган. Яъни, улар матнларни зоҳирий ҳолда қабул қилиб, уларнинг асл ҳақиқатини Аллоҳнинг ўзи билишини эътироф этишган. Бу ёндашувни Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа салаф уламолари қўллаб-қувватлаган.

Муаввил (таъвил қилувчи)лар – бу йўналишдаги уламолар муташобиҳ матнларни шаръий далиллар ва араб тилининг луғавий қоидаларига асосланиб таъвил қилишган. Жумладан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва Имом Абу Ҳасан ал-Ашъарий каби уламолар баъзи оят ва ҳадисларни таъвил қилганлар.

Таъвил қилишдаги асосий риоя қилинадиган қоидалар:

  1. Қуръон ва Суннат асосида таъвил қилиш – таъвил қилинаётган оят ёки ҳадис бошқа қатъий далиллар билан мос келиши лозим;
  2. Араб тилининг луғавий қоидаларига мос бўлиши – таъвил қилинаётган маъно араб тилининг грамматик ва услубий қоидаларига тўғри келиши керак;
  3. Ақл ва шаръий далиллар билан зид келмаслиги – таъвил тафсир ёки ҳадисларга таяниши лозим, соф ақл ёки фалсафий мулоҳазаларга асосланган бўлса, нотўғри бўлиши мумкин;
  4. Асл мақсадни бузмаслик – таъвил, матннинг маъносини бузиб, асл диний тушунчани ўзгартирмаслиги керак.

Шу ва бошқа бандаларнинг икки дунё саодатига етишишига сабабчи бўладиган масалаларни ёритиб тушунтириб берди.

Тадбир сўнгида маърузачига институт раҳбариятининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

440300cookie-check“Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: