Март ойи – Эътиқод мусаффолиги ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси устозлари ва талабалар учун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Мотуридий меросини ўрганиш – маънавият ва илм ривожидаги улкан қадам” номли тадбир ташкил этилди. Унда Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Абдулатиф Аллоқулов сўзга чиқди.
Маърузачи Имом Мотуридий ва унинг асарлари, ислом илми ва ақидавий таълимот ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг “Таъвилотул Қуръон” ва “Китобут тавҳид” асарларининг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ва унинг моҳияти ҳақида алоҳида сўз юритди.
Учрашув давомида мотуридийлик таълимотининг бугунги кундаги долзарблиги ва унинг илмий-амалий аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Тадбир якунида устоз ва талабаларга марказда нашр этилган китоблар ҳадя қилинди.
ТИИ Матбуот хизмати