islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон соҳибининг сифатлари нималардан иборат?

Оиша розияллоҳу анҳодан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўрадилар, шунда улар: “У зотнинг хулқлари Қуръон эди”, деб жавоб бердилар. Шундай экан, Қуръони Каримдаги Аллоҳ таолонинг Қуръон қорисини ҳулклари ҳақида баён қилган сифатлари билан танишсак:

Содиқлик: Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 119-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар”.

Омонатдорлик: Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 58-оятида: “Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига етказишни амр қилди”.

Тавозеълик: Аллоҳ таоло Шуаро сурасининг 215-оятида: “Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат”.

Кечиримлилик: Аллоҳ таоло Моида сурасининг 13-оятида: “Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”.

Мулойимлик: Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг 43-44-оятларида: “Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга мулойим сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса”.

Миннатдорлик: Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукур қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг”.

Сабрлилик: Аллоҳ таоло Оли-Имрон сурасининг 200-оятида: “Эй иймон келтирганлар, сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг”.

Тўғрилик: Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 112-оятида: “Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақим туринглар”.

Меҳрибонлик: Аллоҳ таоло Исро сурасининг 24-оятида: “Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”.

Қалб саломатлиги: Аллоҳ таоло Ҳашр сурасининг 10-оятида: “Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан” дерлар”.

Ҳаё: Аллоҳ таоло Алақ сурасининг 14-оятида: “Албатта, Аллоҳ уни кўришини билмасми?!”.

Қуръон соҳиби атрофдагилар фасодда бўлган вақтида у ўз динини эҳтиёт қилиб, емоғида, ичмоғида, кийинишида ва яшашида Аллоҳга ботиний ва зоҳирий томондан тақво қилиши лозимдир.

Шунингдек, юрса илм билан юриши, ўтирса илм билан ўтириши, тилини сақламоғи, айтадиган сўзларини ажратиб олмоғи керак. Агар гапирса илм билан гапириши ва сукут қилиши тўғри бўлганда жим туриши керак. Тилидан душманидан қўрққани каби қўрқиб уни ҳибсда сақлагани каби тилини ҳам сақлаши керак.

Оқибати ёмон бўлган нарса хусусида инсонлар кулганида, у кулишни камайтириши, ўйин қилиб мазах қилишни ёмон кўриши лозимдир.

Ҳеч кимни тахқирламаслиги ва ҳеч кимни сўкмаслиги ва бир инсонга мусибат етганда уни устидан кулмаслиги ва ҳеч кимга ҳасад қилмаслиги ва бир инсон тўғрисида ёмон гумонга бормаслиги керак, магарам у бунга ҳақли бўлса бундан мустасно. У Қуръон ва суннат вожиб қилган нарсага эргашмоғи лозим.

Шунингдек илм билан хафа бўлмоғи ва илм ила йиғламоғи ва илм ила сабр қилмоғи ва илм билан касб қилмоғи керак. Зеро, бу сифатлар хусусида кўплаб оятлар ва ҳадислар ворид бўлган.

Манбалар асосида 1-курс талабаси

Қудратова Муслима

55660cookie-checkҚуръон соҳибининг сифатлари нималардан иборат?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: