Имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” курсларига қабул эълон қилинади, дея хабар берди “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати. Ҳужжатлар 20 ноябрдан 24 ноябргача қабул қилинади.
Ўқув курсининг муддати 3 ой бўлиб, ўқиш 2018 йил 1 декабридан бошланади. Ўқув курси гуруҳлари тингловчилари 30 нафар этиб белгиланган.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
1. Мудир номига ариза;
2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилади);
3. Тиббий маълумотнома (086-У шаклида);
4. 3х4 расм (4 дона).
Маълумот учун манзил:
Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти.
Телефон: (99871) 244-48-27,
e-mail: info@kukaldosh.uz